Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент сирдарёлик қизга нима учун фан доктори унвони берилганини изоҳлади

Президент сирдарёлик қизга нима учун фан доктори унвони берилганини изоҳлади

Видеолавҳадан скриншот

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 август куни Кўксарой қароргоҳида ўтган маросимда нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди.

Президент Сардоба тошқинида илмий ёзмаларини йўқотган сирдарёлик ёш олимага нима учун докторлик даражаси истисно тариқасида берилганига изоҳ берди.

«Гендер тенглик деб кўп ва баландпарвоз гапиряпмизу, лекин ўқишга киришда қиз болаларнинг имкониятлари кам, забардаст йигитларимиз кўпроқ киряпти. Айниқса, чекка қишлоқларда билимли қизлар қолиб кетяпти. Мен нима учун сирдарёлик қизимизга фан доктори унвонини бердим? Чунки унинг кўзида нур, эртанги кунга ишончни кўрдим. Бундай қизлар юртимизда кам эмас», – деди президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг