Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори: Тошкент давлат аграр университети янада такомиллаштирилади

Президент қарори: Тошкент давлат аграр университети янада такомиллаштирилади

Фото: Abt.uz

2019 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, «ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш ва бошқалар устувор йўналишлар этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда:

— Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини бакалавриат таълим йўналишида таълимнинг кредит тизимини босқичма-босқич жорий этилади;

— университетнинг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинган иқтидорли талабалар учун таълимнинг алоҳида дастурлари асосида ўқитиладиган махсус гуруҳлар ташкил этилади;

— хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида синовдан ўтган тажрибаларни ўрганган ҳолда университетда раҳбар кадрлар ҳамда профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигининг баҳолаш тизими жорий этилади.

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижаларининг қамраб олинишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошланади.

Бунда таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг