Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент мактабларига онлайн ариза топшириш муддати тугашига 2 кун қолди

Президент мактабларига онлайн ариза топшириш муддати тугашига 2 кун қолди

Фото: Президент мактаблари

Бугунга қадар Президент мактабларига қабул учун умумий келиб тушган аризалар сони 24 511 та бўлиб, шулардан 7 837 таси онлайн, 16 374 таси эса марказлар орқали келиб тушган. Бу ҳақда мактабларнинг рамий канали хабар берди. 

Унга кўра, 481 та ариза талабларга тўғри келмагани учун рад этилган. Яна 797 та аризада камчиликлар аниқлангани туфайли ушбу аризаларни таҳрирлаш учун рухсат берилган ва бу ҳақда СМС-хабарномалар юборилган.

Эслатиб ўтиш керак, 21 июнь куни соат 12:00 да онлайн қабул тизими ёпилади. Кўрсатилган муддатгача онлайн таҳрирлаб юборилмаган аризалар автоматик тарзда рад этилади ва бунга аризачининг масъулиятсизлиги сабаб бўлади.

«Ҳурматли онлайн ариза топширувчилар! Агар аризангиздаги камчиликлар бартараф этилиши бўйича СМС келган бўлса, уни ўз вақтида таҳрирлаб юборинг ёки қабул марказларига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилсангиз, сизга операторлар тегишли техник ёрдам кўрсатишади» дея таъкидланади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг