Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек талабаси Халқаро математика олимпиадасида совриндор бўлди

Ўзбек талабаси Халқаро математика олимпиадасида совриндор бўлди

Шу йилнинг 14-23 июль кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида 112 та давлатдан ташриф буюрган 621 нафар ўқувчилар иштирокида 60-Халқаро математика олимпиадаси (IMO) бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Жасурбек Имомов бронза медалини қўлга киритди.

Жорий йил 14-20 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 78 та давлатнинг 285 нафар ўқувчилари билогия фанидан 30-халқаро олимпиадада куч синашишди.

Мазкур халқаро олимпиадада Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари Саидахон Валижонова, Хосиятхон Кудратова ҳамда Навоий давлат кончилик институти академик лицей ўқувчиси Ҳусейн Эгамовлар бронза медалини қўлга киритишди.

Шунингдек, айни кунларда юртимиз академик лицей ўқувчиларининг яна бир гуруҳи Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган кимё фанидан халқаро олимпиадада иштирок этишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг