Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу йил ОТМларда ўқиш анъанавий тарзда бошланадими? Расмий изоҳ

Бу йил ОТМларда ўқиш анъанавий тарзда бошланадими? Расмий изоҳ

Янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бошланадими? Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги баёнот берди.

Маълум қилинишича, айни кунларда вазирлик томонидан ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. ОТМларда таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.

Шу ўринда, вазирлик талабаларни пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, вакцинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

«Эмлаш талабаларнинг ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди», - дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг