Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТМ магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда

ОТМ магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, жами қабул қилинган аризалар сони 5 минг 219 тани ташкил қилган.

Шундан:

  • хорижий тил сертификатига эгалар — 4 минг 582 нафар;
  • давлат стипендиантлари — 296 нафар;
  • кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 нафар;
  • кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 нафар;
  • кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 нафар.

Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилидан бошлаб магистратура босқичига топшириш мажбур бўлган ҳужжатларга яна бир ҳужжат – чет тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат ҳам қўшилган.

Натижада эса 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари учун ажратилган 16 933 та квотанинг бир қисми тўлган, холос.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг