Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Амити университетида «Orientation Day» бўлиб ўтди (фото)

Тошкент шаҳридаги Амити университетида «Orientation Day» бўлиб ўтди (фото)

Талабалар Амити университетининг 2021-2022 ўқув йилги дастури ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш билан бир қаторда, университет тарихи, унинг асосчилари ва ички тартиб низомлари билан танишишди.

Янги ўқишга кирган талабалар билан университет ҳаёти ҳақида қизиқарли суҳбат уюштирилди. Улар керакли саволларга жавоб олишди. Бундан ташқари, биринчи курс талабаларининг бир-бирлари билан янада яқинроқ танишиши мақсадида ҳар хил турдаги қизиқарли ўйинлар ташкиллаштирилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ёшлар университетга ташрифлари давомида талабалар ҳаёти ва муҳити билан яқиндан танишиш имконияти мавжуд бўлиб, 16 сентабрь куни, 2-«Orientation Day» бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг