Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчилари учун иншолар танлови ўтказилади. Ғолиблар тақдирланади

Мактаб ўқувчилари учун иншолар танлови ўтказилади. Ғолиблар тақдирланади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун «Нима деб ўйлайсиз...?» рукни остида иншолар танловини эълон қилади. Бу ҳақда инспекция бошлиғи маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимованинг каналида маълум қилинди.

Танловда умумтаълим мактабларнинг 6-11 синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Танловда ўзбек ва рус тилларида ёзилган иншолар қабул қилинади.

Иншолар жорий йилнинг 20 апрелига қадар қабул қилинади!

Танлов давомида синфлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади ва ҳар бир гуруҳ бўйича 1-2 ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади:

- 6-7 синфлар;
- 8-9 синфлар;
- 10-11 синфлар.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар берилади:
1-ўрин учун – Планшет (3 нафар биринчи ўрин);
2-ўрин учун – Электрон китоб (3 нафар иккинчи ўрин);
3-ўрин учун – Смарт-соат (3 нафар учинчи ўрин).

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиришингиз ва иншони жўнатишингиз лозим: https://forms.gle/SWAN2DWKoAhGRWGW8.

Иншо мавзулари ва белгиланган талаблар билан www.tdi.uz сайти ва @uztdi телеграмм канали орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг