Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқиш даврида ҳарбий хизматни ўташ мумкинми?

Ўқиш даврида ҳарбий хизматни ўташ мумкинми?

Фото: Коммерсант

Таълим вақтида ҳарбий хизматни ўташ шартлари ҳақида «Edu» каналида маълумот бериб ўтилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни (12.12.2002) 21-моддаси, тўртинчи хатбошида «Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади» деб қайд этилган.

Мазкур модданинг кейинги хатбошисига кўра, олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.

Шунингдек ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг