Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда бир йўла 3 та ОТМ филиали ташкил этилди

Нукусда бир йўла 3 та ОТМ филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарорлари билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди. 

Қарор билан мазкур филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.

2019–2020 ўқув йилида филиалларга 50 нафардан талаба қабул қилинади.

«2020–2021 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг