Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий ҳокими ҳам мактабда дарс ўтди

Навоий ҳокими ҳам мактабда дарс ўтди

Навоий вилояти ҳокими мактабда дарс ўтди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоятидаги 365 та умумий ўрта таълим мактабларида билимлар куни кўтаринки руҳда ўтказилди.

Ўтказилган билимлар куни тадбирларида жами 178 339 нафар 1-11 синф ўқувчилари 35 411 нафар ота-оналар ва ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар иштирок этган бўлса, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда вилоят ташкилот раҳбарларидан 623 нафар, умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кузатув кенгаши вакилларидан 1 488 нафари иштирок этди.

Хусусан, вилоят  ҳамда туман ва шаҳар сектор раҳбарларидан 51 нафари, вилоят корхона ва ташкилот раҳбарларидан 50 нафари, маҳаллий депутатлардан 260 нафари мустақиллик дарсларини ўтдилар.    

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг