Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори Техас релятивистик астрофизикаси симпозиумида маъруза қилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори Техас релятивистик астрофизикаси симпозиумида маъруза қилди

Фото: Университет Инҳа

15-20 декабр кунлари Буюк Британиянинг Порцмут шаҳрида Релативистик Астрофизика бўйича 30-Техас Симпозиуми бўлиб ўтди. Тошкентдаги Инҳа университети профессори Фаррух Атамуротов симпозиумда «Қора туйнук сояси» мавзусидаги маърузаси билан сўзга чиқди.

«Қора туйнукнинг оптик хусусиятлари ва фазовий-вақтинчалик тузилишини ўрганиш, умумий нисбийлик назарияси ва бошқа тортишиш назарияларининг янги синовларини яратиш ҳозирги замон релятивистик астрофизикасининг муҳим вазифаларидан биридир. Қора туйнук соясини назарий ўрганиш тортишиш моделларини синаш ва тортишиш хусусиятларини тушунишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади», - дея тушунтирди профессор Атамуротов.

Симпозиум якунида профессор Порцмут университети Космология ва Гравитация институти директорининг ўринбосари, профессор Девид Бекон билан ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур симпозиум астрофизиклар ва космологларнинг ҳар икки йилда ўтказиладиган энг йирик халқаро конференцияларидан бири бўлиб, аввалги учрашувлар 2017 йилда Кейптаун ва 2015 йилда Женевада бўлиб ўтган. Олдинги учрашувлар анъанасига кўра, 30-чи Техас симпозиуми релативистик астрофизика, шу жумладан тортишиш, космология, тортишиш тўлқинларида кўплаб масалаларни қамраб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг