Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МТВ делегацияси ишчи ташрифи билан Хитойда бўлди

МТВ делегацияси ишчи ташрифи билан Хитойда бўлди

Фото: МТВ матбуот хизмати

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин бошчилигидаги делегация ишчи ташрифи билан Хитойда бўлди. Ушбу ташриф Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси таклифига кўра амалга оширилди  ва унинг дастурига кўра делегация аъзолари Пекин ва Шанхайда бўлиб, ушбу мамлакатнинг расмий вакиллари билан қатор учрашувларни ўтказишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

9 апрель куни делегация аъзолари ХХР ташқи ишлар вазирлигида бўлиб, вазир ўринбосари Чжан Ханьхуэй билан учрашдилар. Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасида мактабгача таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу тизимга Хитой инвестицияларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: МТВ матбуот хизмати

Шу куни делегация аъзолари таълим вазирининг биринчи ўринбосари Сунь Яо билан ҳам учрашишди. Унда таълим соҳасида тажриба алмашиш, Ўзбекистон мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун Хитойда ўқув курслари ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

МТВ делегациясининг ХХР га ташрифи доирасида 11 апрель куни ишчи гуруҳ ушбу мамлакатнинг  нуфузли ташкилотларидан бири бўлган «Сун Цинлин жамғармаси»га борди.

Фото: МТВ матбуот хизмати

Ўтган йили ўз фаолиятининг 35 йиллигини нишонлаган ушбу жамғарма Хитойнинг таълим ва маданият марказларини ўзида бирлаштириб, халқаро миқёсда гуманитар фаолият олиб боради ва ушбу йўналишда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, мустаҳкамлаш бўйича  марказларга кўмак кўрсатади. Делегация аъзолари ушбу жамғарма раҳбарияти билан учрашдилар, шунингдек жамғарма қошидаги МТМ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Делегация аъзолари 12 апрель куни Шанхай шаҳри мэриясида бўлиб, шаҳар вице-мэри Сью Кунлинь билан учрашдилар.            

Шу куннинг ўзида «Андерсен» халқаро мактабгача таълим муассасасига ҳам сафар уюштирилиб, унинг қошида ташкил этилган  «Болалар учун хавфсиз ўйинчоқлар кўргазмаси» фаолияти билан танишилди. МТМ қошидаги «Андерсен эртаклари» боғи делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг