Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллиардер 400 нафар битирувчининг «контракт»ини тўлаб берди

Миллиардер 400 нафар битирувчининг «контракт»ини тўлаб берди

Фото: «Regnum»

Америкалик миллиардер, саховатпеша ва сармоядор Роберт Смит ўзига фахрий докторлик даражаси берилган таълим муассасасида нутқ сўзларкан, бу йилги барча битирувчиларнинг таълим кредитларини тўлаб беришга сўз берди. Бу ҳақда «Atlanta Journal-Constitution» хабар берди.

Смит ҳозир 56 ёшда, собиқ муҳандис-кимёгар, «Vista Equity Partners» компанияси бош директори, Морҳаус коллежига стипендиялар ва парк қуриш учун аввал 1,5 миллион долларлик ёрдам берган. Битирувчиларнинг таълим кредитлари эса қарийб 40 миллион доллар. Коллеж вакилининг айтишича, таълим муассасаси ўз тарихида бунчалик катта совға олмаган.

Сенатор ҳамда АҚШ президентлигига номзод Берни Сандерс ўз твиттерида Смитнинг қарорини алқади, бироқ бу билан иш битмайди:

«Жуда соз. Аммо талабаларнинг муаммосини саховат билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунга ҳукумат даражасида аралашув керак».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг