Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Менежмент бўйича халқаро диплом берадиган юртимиздаги ягона дастур иш бошлади

Менежмент бўйича халқаро диплом берадиган юртимиздаги ягона дастур иш бошлади

Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида Тошкент давлат стоматология институти ва Қозоғистон Республикасининг етакчи университетлари ўртасида қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Хусусан, М. Оспанов номидаги Ғарбий Қозоғистон давлат университети билан талабалар ва ўқитувчиларнинг академик ҳаракатчанлик дастурларини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Семей Тиббиёт Университетининг НАО билан ёш мутахассислар ва докторантларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида малака оширишлари тўғрисида келишувга эришилди.

ТошГСИ базасида Соғлиқни сақлаш олий мактабининг Қозоқ тиббиёт университетининг филиали ташкил этилган. Имзоланган меморандум доирасида магистратура мутахассисликлари икки даражали «Жамоат саломатлиги» дастури бўйича ташкил этилади. Битирувчилар иккита дипломга қўшимча равишда, МБА дипломига эга бўладилар. Бу менежмент бўйича халқаро диплом берадиган Ўзбекистон Республикасидаги ягона дастурдир.

Қозоғистон университетлари билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бизга ҳар икки томоннинг юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш даражасини янги босқичга кўтариш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг