Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Малайзияликлар Хоразмда телекоммуникация соҳасида кадрлар тайёрлайди

Малайзияликлар Хоразмда телекоммуникация соҳасида кадрлар тайёрлайди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалига малайзиялик инвесторлар ташриф буюрди.

Хива шаҳрида Малайзия компанияси томонидан ташкил этилган «Hadidnet» ФЕ ЛЛК компанияси иш бошлаётганлиги муносабати билан ёш кадрларни компанияга ишга қабул қилиш мақсадида ТАТУ Урганч филиалининг иқтидорли битирувчи ёшлари билан мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида талабалар ўзларининг олиб бораётган тадқиқот ишлари ва амалга ошираётган лойиҳалари билан ўртоқлашдилар.

Малайзиялик инвесторлар телекоммуникация соҳасида кадрлар тайёрлаш ва ёшларни иш билан таъминлаш, ахборот технологиялари соҳасида смарт лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билдирдилар.

Ташриф давомида ҳорижий меҳмонлар ТАТУ Урганч филиали қошида фаолият юритаётган Инновацион техномарказ фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Шу боис, малайзиялик инвесторлар билан келгусида инновацион техномарказ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг