Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабда телефонда гаплашиш зарур бўлса, паст овозда ва қисқа мулоқот қилинади

Мактабда телефонда гаплашиш зарур бўлса, паст овозда ва қисқа мулоқот қилинади

Фото: «Google.com»

Мактабларда телефонда гаплашиш мумкинми? Бу ҳақда Адлия вазирлигининг каналида маълумот бериб ўтилди.

Таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

Машғулотлар ва турли тадбирлар оралиғида телефон орқали сўзлашиш учун хонадан йўлакка ёки фойега чиқиш, паст овозда ва қисқа мулоқот қилиш зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг