Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик: «Мактаб ва лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз кириши бўйича хабар ҳақиқатга зид»

Вазирлик: «Мактаб ва лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз кириши бўйича хабар ҳақиқатга зид»

Фото:«Gazeta.uz»

Ижтимоий тармоқларда 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

«Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради» дейилади хабарда.

Аввалроқ, ОТМларда ўқиш 2020 йил 2 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар ёлғон экани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг