Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Маданият ва маърифат» телеканали ўқитувчилар канали бўлади

«Маданият ва маърифат» телеканали ўқитувчилар канали бўлади

Кеча, 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканали кўрсатувларининг асосий қисми таълим-тарбия жараёнлари, ўқитувчи ва мураббийларнинг фаолиятига бағишланиши кераклигини айтди.

Шунингдек, Президент ҳудудий телерадиоканалларда ҳам мактаблар ва муаллимлар фаолиятини ёритишга кенг ўрин берилишини таъкидлади.

— Жамиятимизда энг эъзозли инсон ўқитувчилар, муаллимлар бўлиши керак, — деди давлатимиз раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг