Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда икки абитуриент имтиҳондан четлатилди

Жиззахда икки абитуриент имтиҳондан четлатилди

Фото:«Jspi.uz»

Жиззах давлат педагогика институтида тасвирий саньат ва муҳандислик графикаси йўналиши бўйича чизмачилик ижодий имтиҳонида қоидани бузган абитуриентлар четлатилган. Бу ҳақда  институт матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, абитуриент М. Асатова ва С. Жўраевалар ўзаро бир бирларига ёрдам бериши мақсадида расмларини алмашаётганда қўлга тушганлар. 

Тўғридан тўғри онлайн видео кузатув тасвирлари ҳамда имтиҳон комиссияси аъзолари иштирокида бу икки нафар қоида бузар абитуриентлардан тушунтириш хати олиниб, ижодий имтиҳондан четлаштириш тўғрисида баённома тузилди.

Жиззах давлат педагогика институти
Жиззах давлат педагогика институти
Жиззах давлат педагогика институти

«Бу икки нафар абитуриент тўлиқ ўз айбларига иқрор бўлиб, бўлиб ўтаётган ижодий имтиҳонларнинг шаффоф ва адолатли ўтишига ҳалақит берганлигини тан олиб, аудиторияни тарк этди» дейилади хабарда.

Жиззах давлат педагогика институти

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг