Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккита долзарб мавзудаги онлайн конференция ўтказилди

Иккита долзарб мавзудаги онлайн конференция ўтказилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти хотин-қизлар кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент Давлат Юридика университети ҳамкорлигида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглиги» мавзусида онлайн конференция ўтказилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов хабар берди.

Институтнинг ZOOM платформасида ташкил этилган конференцияга ТИҚХММИ Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Зуҳра Исмаилова модераторлик қилди.

Институтнинг биринчи проректори Баҳодир Мирзаев конференция аҳамияти ва моҳиятига дахлдор мулоҳазаларини билдириш асносида тадбирни очиб берди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, полковник Умида Абдуллаевага сўз берилди.  У «Тазйиқ ва зўравонликка учраган жабрланувчиларни ҳимоя қилиш ишларининг самарадорлигини ошириш» ҳамда «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисида» ўз мулоҳазаларини билдирди.

Кейин «Ўзбекистонда гендер тенглиги ва гендер сиёсати» мавзусида Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Дилфуза Абдуллаева маъруза қилди.

Навбатдаги маъруза мавзуси «Ўзбекистон миллий қонунчилигида гендер тенглик масалалари» деб номланган бўлиб  бу бўйича Демократия ва инсон хуқуқлари институти директори ўринбосари, ю.ф.н. Бирлашган миллатлар Ташкилоти гендер тенглиги буйича халқаро экспертизаси мудири Шоира Умарова чиқиш қилди.

Шу аснода конференция ўз ишини якунлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг