Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича «суперконтракт»га рухсат берилди

Иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича «суперконтракт»га рухсат берилди

Фото: Gazeta.uz

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича ҳужжат топширган ва тест синовларидан ўта олмаган талабаларга «суперконтракт» асосида ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда олий таълим соҳасидаги янгиликларни бериб борадиган телеграм-каналда хабар берилган.

«Кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун топширган тест синовлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга, рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи ёки учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул килиш, танлов буйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон килинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг