Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижодий имтиҳонлар қачондан бошланиши аниқ бўлди

Ижодий имтиҳонлар қачондан бошланиши аниқ бўлди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. 

Унда иштирок этган Давлат тест маркази директори Мажид Кариомв ижодий имтиҳонлар қачон бошланишига ойдинлик киритиб ўтди. 

- Ижодий имтиҳонлар 1 августдан кейин бошланади. Лекин бу имтиҳонларнинг давомийлиги ва сифатига таьсир килмайди. Яъни бундай имтиҳонлар 20 кун давом этади.

Ҳужжат топшириш масалалаларида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Таълимнинг барча шакллари учун ҳужжатлар онлайн тарзда топшириляпти.

Ўқиш масаласига келсак, бунда шароитдан келиб чиққан ҳолда бир қарорга келинади. Сиртқи ва кечки таълим шакли масофавийга, кундузги таълимда эса ахборот технологиялари жорий этилган тарзда олиб борилади.

Ҳозирча янги ўқув йилининг бошланиши бўйича анъанавий шаклни режалаштиряпмиз. Лекин масофавий таълим жараёнларига ҳам тайёрмиз -, дея маълум қилди ДТМ раҳбари.

Аввалроқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов эпидемиологик вазият яхшиланса, сентябрда таълим аввалги шаклга ўтиши мумкинлигини айтганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг