Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳалима Худойбердиева номидаги мактаб-интернатга янги раҳбар тайинланди

Ҳалима Худойбердиева номидаги мактаб-интернатга янги раҳбар тайинланди

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Ахмеджанова Покиза Шавкатовна Ҳалима Худойбердиева номидаги мактаб-интернати директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълумот ўрнида, мазкур тайинловга қадар Покиза Ахмеджанова Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» директори лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 18 май куни «Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида»ги қарор чиқарилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг