Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғоналик 72 ёшли абитуриент. У ким? (видео)

Фарғоналик 72 ёшли абитуриент. У ким? (видео)

Фото:«Abt.uz»

Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида Фарғона давлат университетига 72 ёшли онахон ҳужжат топширгани ҳақидаги хабар тарқалди. «Vodiy24.uz» сайти бу ҳақда суриштирув ўтказди.

– Тўғри, 72 ёшли аёл ҳужжат топширгани ҳақида хабар тарқалди. Лекин асл ҳолат бундай эмас, – дейди ушбу университет қабул комиссияси масъул котиби Равшан Пирназаров. – Аслида, 72 ёшли абитуриент – Холиқов Тоштемир Асқарович 2019 йил 24 июнь куни мазкур университетнинг кундузги бўлимида ўқиш учун қабул комиссиясига мурожаат қилган. Унинг ҳужжатлари ўрнатилган тартиб асосида қабул қилиб олинган. Тоштемир ака 1947 йил 10 январда туғилган. Қува туманида истиқомат қилади.

–«Қува дон маҳсулотлари»  АЖда 30 йил, савдода 10 йил ишлаганман, жамоатчи мухбирлик қилганман, – дейди «Нуроний абитуриент». – Филология факультетига ҳужжат топширдим. Ҳозирда тест имтиҳонларига тайёргарлик қиляпман.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизда «Таълим тўғрисида”ги Қонунда ва бошқа меъёрий ҳужжатларда олий таълим учун ёш бўйича чеклов қўйилмаган.

ФарДУда бу йил кундузги бўлим учун 2256 нафар, магистратурага 129 талаба қабул қилиш режалаштирилган. 

>

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг