Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги мактабда ўқувчилар полда ўтиргани расман тасдиқланди

Фарғонадаги мактабда ўқувчилар полда ўтиргани расман тасдиқланди

Фото: Daryo.uz

Бир қатор интернет нашрларида Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчилари полда дарс ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўқувчилар 20 дақиқа полда дарс ўтишган.

Бу ҳолат Фарғона шаҳридаги 24-мактабда бўлган. Ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ва шаҳар ҳокимияти томонидан ўрганиб чиқилган.

Мактаб директори Ихтиёр Мамажоновнинг айтишича, мактабда 2 октябрь куни эски парталар янгиларига алмаштирилган. Янгилари қўйилгунча айрим хоналарда парталар бўлмаган ва интернетда тарқалган сурат шу жараёнда олинган. Синфда парталар 20 дақиқа давомида бўлмаган. Ҳозирда синфхоналар парта ва стуллар билан тўлиқ таъминланган.

«Маълум бўлишича, мактабдаги барча синфларда дарслар белгиланган жадвал асосида ўз вақтида ўтилмоқда. Ўқувчиларга жой етишмаслиги муаммоси йўқ. 1-синфларда ҳам одатдаги тартибда дарс ўтилмоқда», дейилади ХТВ матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, 24-мактаб биноси 1973 йилда 1250 ўринга мўлжаллаб қурилган. Мактаб 2018 йилда Давлат инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган. Барча зарур ўқув жиҳозлари ва мебеллар билан тўлиқ таъминланган. Айни пайтда мактабда 2635 ўқувчи таълим олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг