Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона, Жиззах ва Навоийда тест синовлари якунланди

Фарғона, Жиззах ва Навоийда тест синовлари якунланди

Кеча, 13 август куни Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари якунланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

Фарғона вилоятида жами 89 875 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 87 303 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 2 524 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 13 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 35 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Жиззах вилоятида жами 55 942 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 54 545 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 1 338 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 15 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 44 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Навоий вилоятида жами 39 434 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 38 781 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 637 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 5 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 11 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республиканинг беш вилоятида тест синовлари якунлангани эълон қилинганди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тест синовлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг