Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона давлат университетига 72 ёшли аёл ҳужжат топширди

Фарғона давлат университетига 72 ёшли аёл ҳужжат топширди

Фото: fdu.uz

Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширди.

Айни пайтда Миллий матбуот марказида ўтказилаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов бу ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўралмаяпти.

Ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг