Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг яхши ўқитувчига бир миллион доллар мукофот берилди

Энг яхши ўқитувчига бир миллион доллар мукофот берилди

Фото: «Mediaoffice.ae»

Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси соврини («Global Teacher Prize») ва бир миллион доллар мукофот пули Кениянинг оддий қишлоқ ўқитувчиси Питер Табичига берилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Табиий фанлар ўқитувчиси Табичи ҳар ой маошининг бешдан тўрт қисмини аксарияти ота-онасини йўқотган ўқувчиларига кийим-бош ва дарсликлар сотиб олишга сарфлайди.

Питер Табичининг мақсади болаларда фанга меҳр уйғотишдир. У мактабга келмай қўйган ўқувчиларидан хабар олиб туради, балоғатга етмаган қизларини турмушга бераётган ота-оналарни фарзандларига мактабни тугатишларига имкон беришга кўндиради.

Унинг ўқувчилари миллий ва халқаро фан танловларида, хусусан, Британ қироллиги кимё жамияти танловида совринли бўлишган.

«Global Teacher Prize» мукофоти «Varkey Foundation» жамғармаси томонидан ҳар йили топширилади. Унинг 150 нафарлик ҳакамлар ҳайъати бор. Мукофот таъсисчиси — ҳиндистонлик тадбиркор Санни Варкининг мақсади ўқитувчи касбининг нуфузини оширишдир. Бу йилги ғолиб 179 мамлакат муаллимлари орасидан танлаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг