Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

Энди мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

Фото: «zarnews.uz»

Қандайдир сабабларга кўра, 9-синфни ва 11-синфни битирганлик бўйича маълумотга эга бўлмаганлар энди аттестат олишлари мумкин. Бу ҳақида Zarnews томонидан маълумот бериб ўтилган.

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2019 йил 23 февралдаги 546-сонли хатига асосан, 2018-2019 ўқув йили якунига кўра, 9 ва 11-синф учун экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини ўтказиш белгиланди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармасининг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ғайрат Бобохолов. - Энди қандайдир сабабларга кўра, 9-синфни битирганлик бўйича маълумотга эга бўлмаганлар 1 апрелдан 30 апрелга қадар Самарқанд шаҳридаги 37-ИДУМ ҳамда 11-синф аттестатини олмаганлар 17-умумий ўрта таълим мактабидаги масъуллар билан учрашиб, ҳужжат топширади. Уларга мустақил уйга топшириқ берилади ва имтиҳонда яхши натижани қўлга киритганлар аттестатга эга бўлади. Имтиҳон кунлари ҳақида ҳужжат топширганларга хабар бериб борилади.

Улардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

9-синфларда:

Тиббий маълумотнома(086- форма);
3х4 расм 6 дона;
Ўқувчи ўқиган мактабидан маълумотнома (Ўқиган мактабидан қайси синфгача ёки чоракгача ўқиганлиги тўғрисида);
Ариза(мактаб директори номига);
Фуқаролик паспорти асли ва нусхаси.

11- синфларда:

Тиббий маълумотнома(086-форма);
3х4 расм 6 дона;
Ариза (мактаб директори номига);
Фуқаролик паспорти асли ва нусхаси;
9-синфни тугатганлик тўғрисида шаҳодатномаси асли ва нусхаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг