Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эҳтиёт бўлинг. Президент мактабларига тайёрлайдиган расмий ўқув курслари мавжуд эмас

Эҳтиёт бўлинг. Президент мактабларига тайёрлайдиган расмий ўқув курслари мавжуд эмас

Президент мактабларига кириш имтиҳонидан ўтиш учун тайёрлайдиган расмий ўқув курслари мавжуд эмас. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова маълум қилиб ўтди.

«Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда «Президент мактабларига тайёрлаймиз», «Президент мактабларига кириш учун оралиқ «repetitsion» тест синовлари» қабилидаги эълонлар асосида «Президент мактаблари» бренди остида мўмайгина даромад орттираётган тайёрлов курсларининг эълонлари жуда кўпайиб кетди. Англиянинг Cambridge assessment ташкилоти томонидан ташкил қилинадиган тест синовларига бу каби ўтказилаётган тестларга умуман алоқаси йўқ.

Асосий мақсад иқтидорли, билимга чанқоқ, ўз устида доимий равишда ишлайдиган, изланадиган, шижоатли ўқувчиларни шаффоф синов орқали танлаб олиш.

PRESIDENT SCHOOLS (BLOG), Next Step Up School, Reprez.uz веб-саҳифаси ёки «Президент мактаблари учун тайёрлов курслари» деб эълон бераётган бошқа ўқув курсларининг Президент мактабларига ҳеч қандай дахли йўқ», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг