Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доцент, шифокор, декан ўринбосари... ДХХ «ҳожатбарор»ларга қарши «ов» бошлади

Доцент, шифокор, декан ўринбосари... ДХХ «ҳожатбарор»ларга қарши «ов» бошлади

Фото: Xabar.uz

Самарқанд вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти фуқарони ушбу ОТМга ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникаси шифокори ўзининг юқори мартабали танишлари орқали 3 нафар фуқарони Самарқанд тиббиёт институтига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 18 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тадбир давомида унинг ҳамкори бўлган Шошилинч ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази Самарқанд вилоят бўлими шифокори ҳам қўлга олинган.

Қорақалпоғистон ДХХ бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нукус давлат педагогика институти декани ўринбосари Кегайли туманида яшовчи фуқарони ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 3 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Нукус давлат педагогика институтининг яна бир ходими Беруний туманида яшовчи 4 нафар фуқарони ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 8 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бухоро давлат университетининг ўқитувчиси Жондор туманида яшовчи фуқарони ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ДХХ ҳамда прокуратура органлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Юқоридаги барча фактлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш жараёнлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг