Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чирчиқ давлат педагогика институти жамоаси халқаро мусиқа танловида ғалаба қозонишди

Чирчиқ давлат педагогика институти жамоаси халқаро мусиқа танловида ғалаба қозонишди

Фото: Чирчиқ давлат педагогика институти

Тошкент вилояти,Чирчиқ давлат педагогика институти Мусиқа таълими йўналиши жамоаси – ўқитувчилар Шоҳида Маҳкамова, Малоҳат Муҳитдинова ҳамда 1-курс талабалари Собиржон Тошметов, Шукурбек Халилов, Шерзод Тошматов Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида «SHYMKENT MUSIC GAMES» республика кўп жанрли мусиқа танловининг Чолғу ижрочилиги бўйича 1-ўринни қўлга киритишди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу танлов ушбу жамоа учун 2019 йил 29 июн куни Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида ўтказиладиган халқаро танловга ҳамда 2020 йил 7 март куни Италиянинг Рим шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусиқа танловида иштирок этиш учун йўлланма берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг