Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боғчалар фаолияти тикланиши мумкин (видео)

Боғчалар фаолияти тикланиши мумкин (видео)
Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
 
Ушбу фаолиятни тиклашдан мақсад ходимлар ва тарбияланувчилар учун хавфсиз муҳитни таъминлаш орқали, болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтаришдир.
 
Бунда вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ тартибларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган. Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.
 
Мактабгача таълим вазирлиги БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг