Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Баркамол авлод» тизимида болалар мактаблари ва «болалар сайёҳлик базалари» ташкил этилади

«Баркамол авлод» тизимида болалар мактаблари ва «болалар сайёҳлик базалари» ташкил этилади

Фото: Where.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ бир қатор ишлар амалга оширилади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги техник ижодиёт, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича «Баркамол авлод» республика болалар марказлари негизида Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби иш бошлайди.

Шунингдек, 2020-2023 йилларда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тизимли равишда болалар туризмини ривожлантириш мақсадида «Баркамол авлод» болалар мактаблари ҳузурида 100-200 ўринли «Болалар сайёҳлик базалари»ни ташкил этиш таклифлари маъқулланган.

Қарор билан батафсил «ЎзА»да танишиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг