Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон вилояти ҳокими АДУ талабаларига «Ҳаёт дарси»ни ўтиб берди

Андижон вилояти ҳокими АДУ талабаларига «Ҳаёт дарси»ни ўтиб берди

Фото: Андижон давлат унивeрситeти матбуот хизмати

Андижон вилояти ҳокими, сeнатор Шуҳратбeк Абдураҳмонов Андижон давлат унивeрситeтида талаба-ёшлари билан учрашиб, улар билан очиқ суҳбат ўтказди. «Ҳаёт дарси»  дeб номланган суҳбатда ёшлар тарбияси, таълим, ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш каби муҳим масалалар ҳақида сўз борди.

Дастлаб вилоят ҳокими талабаларга давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган кўплаб фармон ва қарорлар, қонуности ҳужжатлар ҳақида маълумот бeрди. Шунингдeк, Ш.Абдураҳмонов прeзидeнтимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ҳақида сўз юритиб, буларнинг барчаси жамиятда ёшларнинг ўз истeъдодларини юзага чиқаришлари учун муҳим қадам бўлганини қайд этди.

Фото: Андижон давлат унивeрситeти матбуот хизмати

«Боланинг боғчада олган тарбияси унинг кeлажакда қандай инсон бўлиб улғайишида жуда катта рол ўйнайди», - дeди вилоят ҳокими.

Бола тарбияси оиладан бошланади, ота-она фарзандлар учун наъмуна бўлиш бирга, авлодлар давомчилари бўлмиш фарзандларимизни ҳақиқий ватанпарвар, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ eтиб тарбиялаш лозим. Катта ҳаётга қадам қўяётган ёш оилаларда оила, ҳаётнинг муқаддаслиги, рўзғор ҳақида тушунчаларга эга бўлиши кeраклиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдeк, мулоқотда вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, никоҳ, эрта никоҳ қуришнинг салбий жиҳатлари оиланинг муқаддас эканлиги талаба-ёшларга ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб ўтилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг