Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон машинасозлик институти бакалавриат ва магистратура учун қабул эълон қилди

Андижон машинасозлик институти бакалавриат ва магистратура учун қабул эълон қилди

2019/2020 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларига тўлов-контракт асосида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислиги учун

ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Дастур номи

Таълим йўналиши, мутахассислик

Хорижий давлат номи

Ҳамкор хорижий ОТМ номи

Қабул квотаси

Дастур шакли

Шифри

Номи

Automotive Engineering

5310500

Автомобилсозлик ва тракторсозлик

Жанубий Корея

Тэгу университети

25

2+2

Mechanical Engineering

5320200

Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш

Хитой Халқ Республикаси

 

Шимолий Хитой технология университети

25

2+2

Mechatronic Engineering

5312600

Мехатроника ва робототехника

25

2+2

Artificial Intelligent

5312700

Интеллектуал муҳандислик тизимлари

25

2+2

Clinic Engineering

5A320313

Тиббиёт ва биотехнология машиналари ва жиҳозлари

Жанубий Корея

Тэгу университети

10

1+1

Абитуриентдан талаб этилувчи ҳужжатлар:

  • ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (асли кўрсатилади);
  • паспорт нусхаси (асли кўрсатилади)
  • инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат (IELTS, TOEFL, CEFR) – агар сертификат мавжуд бўлмаса, абитуриент инглиз тилидан белгиланган тартиб асосида суҳбатдан ўтади ва ҳужжат топширишга тавсия эътилади;
  • ариза (инглиз тилида тўлдирилади);
  • 4 дона 3.5х4.5 расм

Магистратура: Институтнинг халқаро алоқалар бўлимига мурожаат этилади. Тел: +998 74 235 12 64, +998 90 387 71 70

Эслатма! Ўқиш кундузги таълим шаклида тўлиқ инглиз тилида Тэгу университети ёки Шимолий Хитой технология университети ва Андижон машинасозлик институти томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.

Ва бу ҳали ҳаммаси эмас! Ўқишни муваффақиятли битирган битирувчиларга юртимизда ва Жанубий Корея ёки Хитой Халқ Республикасида тан олинадиган 2та: Тэгу университети ёки Шимолий Хитой технология ва Андижон машинасозлик институти дипломлари берилади.

Энг муҳими! Агар сиз IELTS (5.0 ёки ундан ортиқ) сертификатига эга бўлсангиз сизга инглиз тилидан максимал балл берилади.

Кириш синовлари! Ўзбекистон Республикаси таълим муассаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сонли баёни асосида кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан алоҳида ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этадилар;

иккинчи босқичда абитуриентлар хорижий ҳамкор томонидан белгиланган кириш имтиҳонларини топширадилар.

Изоҳ: Бакалавриат ва магистратура учун ҳужжатлар 2019 йил 26 июлдан 10 августгача ҳар куни 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

Эслатма! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори билан қўшма таълим дастури асосида тахсил олаётган талабанинг ўқиши кўчирилмаслиги ва қайта тикланмаслиги белгиланган (қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно).

Манзил: Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 56 уй, Институтнинг асосий биноси

Телефон: +99874 223 – 46 – 12

                 +99874 223 – 47 – 22

Интернет: www.andmiedu.uz

Telegram: t.me/admission_AndMI_2019

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг