Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагогларга маошларининг 100 фоизигача устама тўланади

Академик лицейларда  ўрнак кўрсатган педагогларга маошларининг 100 фоизигача устама тўланади

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 1 январдан академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

- директорнинг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз;

- бўйсунуви бўйича тегишли ОТМ молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.

Академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра ОТМ катта ўқитувчисига тенглаштирилади.

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг