Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда атом станцияси учун олий раҳбар ва мутахассислар тайёрланади

Ўзбекистонда атом станцияси учун олий раҳбар ва мутахассислар тайёрланади

Президент қарори (ПҚ–4492-сон, 16.10.2019 й.) билан Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Стратегияга мувофиқ, ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси шакллантирилади.

Бунинг учун ушбу кадрларга бўлган эҳтиёж аниқланади, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхати белгиланади.

Маълумот учун, Президент  Фармонига асосан, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университетида атом энергетикаси соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун янги магистартура мутахассисликлари очилди, Тошкент давлат техника университетида «Энергетика (атом энергетикаси)» мутахассислиги бўйича талабаларни ўқитиш ташкил этилди.

Стратегияга кўра, АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот ходимлари 4 та босқичда қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрланади:

  • олий раҳбар ходимлар;
  • эксплуатация (оператив ва таъмирлаш) ходимлари;
  • ёрдамчи техник ходимлар;
  • маъмурий-бошқарув ходимлари.

Шу билан бирга, «ММФИ миллий тадқиқот ядро университети»нинг Тошкент филиалида бакалавр йўналишлари кенгайтирилади, магистратура очилади.

Шунингдек, мазкур филиал ходимлари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.

Стратегия мақсадларида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ), Жаҳон ядро уюшмаси ҳузуридаги Жаҳон ядро университети (Буюк Британия), шунингдек, «Росатом» таълим муассасалари (Россия Федерацияси) билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг