Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Aбитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

Aбитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

Фото: «Vzlet.org»

2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Aбитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.

Aбитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Aбитуриент рухсатномаси»ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақаминики киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд.

Aбитуриент рухсатномасини юклаб олиш мумкин бўлган ботлар ҳам мавжуд.

Тест синовлари 5 август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4 август санасига қадар юклаб олишларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Паспорт (ID-карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг