Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг сиртқи ва кечки таълим қабулига оид янгилик

5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг сиртқи ва кечки таълим қабулига оид янгилик

Давлат қабул комиссиясининг қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби, шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.

Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

Тавсиянома олган ходимлар 20 июлгача (шу куни ҳам) қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  • ариза;
  • диплом ёки шаҳодатнома;
  • паспорт нусхаси (оригинали кўрсатилади);
  • 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
  • меҳнат дафтарчасидан тасдиқланган кўчирма;
  • иш жойидан тавсиянома;
  • ташкилотнинг тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.

Тавсиянома олган ходим-абитуриентлар учун суҳбатлар 10 августдан 20 августга қадар ўтказилади.

Эътибор беришларингизни сўрар эдим, 5 йиллик иш стажига эга бўлган ходимларини суҳбат билан ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома бериш ваколати барча ташкилотларда ҳам йўқ.

Бундай ҳуқуқ фақат рўйхатда кўрсатилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларда бор.

Масалан, Халқ таълими вазирлиги ушбу рўйхатда йўқ, демак ўқитувчилар тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинмайди.

Ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам йўқ, демак ҳамширалар ҳам бундай ҳуқуқдан фойдалана олмайди. Лекин рўйхатда келтирилган ташкилотларнинг таркибида даволаш муассасалари бўлса, ўша ерда ишлайдиган ҳамшираларга бундай тавсиянома берилиши мумкин.

Шунингдек, хусусий фирмаларда ҳам тавсиянома бериш ваколати йўқ.

РЎЙХАТДА ЙЎҚЛАР НИМА ҚИЛАДИ?

Рўйхатда йўқлар шунчаки оддий абитуриентлар сингари хоҳласа кундузги, хоҳласа сиртқи ёки кечки таълимга ҳужжат топширади ва тест асосида омадини синаб кўради. Тавсиянома олганларнинг устунлиги улар тест эмас, суҳбатдан ўтади ҳамда контрактини ташкилот тўлаб беради (келгусида ишлаб бериш шарти билан).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг