Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2019 йилдан олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгаради

2019 йилдан олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгаради

Фото:«Abt.uz»

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш бўйича давлат хизмати 2019 йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Мазкур хизмат ҳақида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш хизматини 2019 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш вазифаси белгиланган.

Ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бошқа зарур чоралар устида иш олиб боряпти.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари орқали топширилиши абитуриентларга Тошкент шаҳридаги ва республиканинг исталган ҳудудида жойлашган олий таълим муассасасига ўзининг туманидан чиқмасдан туриб ҳужжат топшириш имконини яратади. Қолаверса, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам ўқишга ҳужжат топшириш мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг