Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

13 август куни ўтказилган тест натижалари эълон қилинди

13 август куни ўтказилган тест натижалари эълон қилинди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн бешинчи куни (13 август) натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда ДТМ расмий каналида хабар берилган. 

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши – 222,9 балл (175,9 балл тест синовлари натижаси, 47 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5120113 – Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5111400 – Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5120112 – Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Қорақалпоқ давлат университетининг 5240100 – Юриспруденсия таълим йўналиши – 189,0 балл.

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

- Навоий давлат педагогика институтининг 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши – 169,0 балл.

к) кечки таълим шакли бўйича:

- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5120112 – Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили таълим йўналиши – 167,0 балл.

Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет орқали яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID сини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг