Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

12 август кунги тест натижалари чиқди

12 август кунги тест натижалари чиқди

Фото: xabar.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн тўртинчи куни (12 август) натижалари эълон қилинди.

ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар қуйидагича бўлди:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5120101 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши – 222,6 балл (170,6 балл тест синовлари натижаси, 52,0 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
  • Тошкент давлат юридик университетининг 5240100 – Юриспруденция таълим йўналиши – 189,0 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Ўзбекистон миллий университетининг 5120300 – Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) таълим йўналиши – 166,7 балл;

c) кечки таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5120700 – Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) таълим йўналиши – 169,1 балл.

Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет, яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID сини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг