Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда бир дақиқада нималар юз беради?

Хитойда бир дақиқада нималар юз беради?

Фото: «YouTube»

Эътиборингизга «Жэнминь жибао» нашри Бутунхитой халқ вакиллари охирги сессияси учун тўплаган маълумотларни тақдим этамиз.

«Ақл бовар қилмас тезлик»: технологиялар, жамият

Бир дақиқада:

Хитойдаги конвейерлардан 55 та автомобиль чиқади, 1,2 минг тонна дон ишлаб чиқарилади, 52,8 млн. юанлик ($8,3 млн.) маҳсулот сотилиб, 157 млн. юанлик ($24,8 млн.) ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Мобил тўлов тизимлари орқали 379 млн. юан ($60 млн) тўлов, 46,8 минг гигабайт маълумот узатилади, онлайн дўконларда 10,4 млн. юанлик ($1,6 млн.) товар ва хизматлар сотилади, курьерлар эса 76 мингта жўнатма қабул қилишади ва етказиб беришади.

Буларнинг барчаси 40 йиллик ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати маҳсули. Хитой янги асрда янги марраларни кўзламоқда, ўз маданиятини, инновациялари ва технологияларини жаҳонга кўпроқ олиб чиқмоқчи.

«Барча учун порлоқ келажак»

Бир дақиқада:

Хитой аэропортларидан иккита халқаро рейс парвози амалга ошади — 272 нафар хитойлик сайёҳ дунёни ўрганиш учун чиқади. Хитойлик сайёҳлар хорижда дақиқасига 360 минг долларгача сарфлашади. Бу пайтда 55 нафар чет эллик Хитой маданияти билан ошно бўлиш учун бу мамлакатга кириб келади.

Бир дақиқада дунё бўйлаб 2,3 минг донадан ортиқ Хитойда чиқарилган мобил телефон сотилади. Хитойни Европа билан боғловчи темирйўл экспресси 60 сонияда 2 километр йўлни босиб ўтади.

Бир дақиқада Хитой $4,6 миллионлик товарларни экспорт қилиб, $3,7 миллионлик чет эл маҳсулотларини импорт қилади. Бир дақиқада Хитойнинг хориждаги сармоялари 237 минг долларга кўпаймоқда. Бу вақт ичида Хитой компанияларининг чет элдаги бўлинмалари ўша мамлакатлар ғазнасига 57 минг доллардан солиқ тўламоқда.

«Узоқ йўл бир қадамдан бошланади»

Хитой ишчилари бир дақиқада 596 метр йўл қуришади, Гонконг-Чжухай-Макао кўприги сув ости туннелини улар 16 соатда битказишди, Пекиндаги кўп полосали Саньюань автомобиль кўпригини бор-йўғи 43 соатда қайтадан қуриб ўрнатишди, 60 кун ичида хитойлик нефтчилар тарихда биринчи бўлиб Жанубий Хитой денгизи тубидан рекорд даражада кўп «қайноқ муз» (сув ва табиий газ аралашмаси) қазиб олишди.

Оддий одамлар, ишчиларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига бахтга эришилади, деди ХХР раиси Си Цзиньпин.

Хитой мўъжизасининг сири ҳар бир томчи пешона терида яширинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг