Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея йўлларида: 42 йиллик тарихий рекорд янгиланди

Жанубий Корея йўлларида: 42 йиллик тарихий рекорд янгиланди

Фото: « LiveJournal»

«Regnum» хабарида айтилишича, 2018 йили Жанубий Кореяда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 4 минг нафарга яқин инсон нобуд бўлган.

Миллий полиция агентлиги ҳамда Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги қўшҳисоботида кўрсатилишича, 2018 йили мамлакат ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 3 781 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.

Қизиқ бир статистика: Корея Республикасида 42 йил деганда илк маротаба транспорт авариялари оқибатида 4000 нафардан кам инсон ҳалок бўлди. 1976 йили мамлакатда ЙТҲ оқибатида 3 860 киши бевақт ҳаётдан кўз юмганди.

2017 йилга солиштирганда эса ҳалок бўлганлар сони 9,7 фоизга камайган. Қолаверса, 13 ёшгача болалар ўлими 37 фоизга, маст ҳолда машина бошқариб ҳалок бўлганлар сони 21,2 фоизга қисқарган.

Бироқ, машина ғилдираклари остида қолиб нобуд бўлган пиёдалар сони 2018 йилда ЙТҲ оқибатидаги ўлимларнинг 39,3 фоизини ташкил этдики, бу Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо мамлакатларидаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар юқоридир.


Солиштириш учун: Ўзбекистонда 2018 йил давомида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2262 нафар инсон ҳалок бўлди — бу ҳақда «Халқ сўзи» Ўзбекистон ИИВга асосланиб хабар тарқатганди.

Мамлакатимиз йўлларида бир кунда 6 нафар одам мудҳиш ҳодисалар қурбонига айланмоқда.

Шу маълумотга таянадиган бўлсак, Ўзбекистонда ҳам 2017 йилга нисбатан ҳалок бўлганлар сони камайган — 8,5 фоиз.

Яна бир маълумот, 51 миллиондан ортиқ аҳоли яшовчи Корея Республикасида ҳар 1000 кишига 441 та автомобиль тўғри келади, 33 миллион кишилик Ўзбекистонда эса ҳар мингта одамнинг 83 нафарида автомобиль бор.


Жанубий Корея тунелларида ЙТҲ содир бўлса нима қилишади?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг