Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда портлаш туфайли тўхтаб қолган поезд йўловчилари Тошкентга олиб келинди

26/06, 11:51

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йил 25-июн куни Уфа шаҳридан келаётган 382-сон темир йўл рейсининг барча йўловчилари автобуслар орқали Тошкент шаҳрига юборилди.

«Ўзбекларга қойил қолдим». Арис шаҳридан эвакуация қилинган қозоқ йигити ҳайратда қолди

25/06, 18:00

«Ҳой йигитлар! Бу ерда энди миллатчилик қилмайлик. Ўзбекларга мен қойил қолдим. Ишонасизларми, биттаси тўйхонасини бўшатиб беряпти, кўрпа-тўшак, ҳамма нарсаси билан. Яна биттаси «Егулик ва маҳсулотларинг айниб қолмасин, шу фура (музлатгич мошина)да турсин нарсаларинг, машина 3 кун ўчирилмайди» деб Фура машинасини олиб келиб қўйди. Тасаввур қиляпсизми?», дейди қозоқ йигити.

Арисдаги портлашлардан жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

25/06, 06:59

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019-йил 24-июн куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

Арисда йўқолиб қолган мингга яқин бола топилиб, ота-оналарига қайтарилди

24/06, 23:54

Тезкор гуруҳлар томонидан 945 нафар бола топилиб, ота-оналарига топширилган. Яна 14 нафар боланинг ота-онасини (24 июнь, соат 23 00 ҳолатига) қидириш ишлари давом этмоқда.

Снарядлар ёнимизда портларди. Арисдан эвакуация қилинганлар Чимкент кўчаларини тўлдирди

24/06, 17:41

Эвакуация учун ҳатто юк машиналари жалб этилган, йўлда пиёда қочиб келаётганлар олиб кетилмоқда. Полиция йўлдаги тиқилинчни назорат қилишга улгурмаяпти. Машиналар тиқини ўнлаб километрга чўзилган.