Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актам Ҳайитов ва бошқа амалдорларга: халқни айблашдан уялмайсизларми?

11/09, 12:23

Халқимиз гўштни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилаётган эмиш! Куни кеча  Сиз — мамлакат фермерлари пешвоси қилган иддао ижтимоий тармоқда ҳам, кўча-кўйда ҳам кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Раиятни исрофгарликда айблаган Сиздай ишбоши вилоятларда қозони ҳафталаб, ойлаб гўшт кўрмайдиган дасти калта оилалар борлигини биласизми?