Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зоиров биринчи раундда, Абдураимов эса тўртинчисида рақибини нокаутга учратди

Зоиров биринчи раундда, Абдураимов эса тўртинчисида рақибини нокаутга учратди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган бир неча вакилларимиз кеча дунёнинг қатор мамлакатларида ўзларининг навбатдаги жангини ўтказишди.

Минглаб мухлислар кўз ўнгида кечган баҳсларда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди. Жумладан, кеча Элнур Абдураимов ўзининг бешинчи, Шаҳобиддин Зоиров ва Хуршид Тожибоев ўзининг иккинчи жангида ғалабани тантана қилди. Хусусан, Элнур Абдураимов Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида танзаниялик Исса Нампепечега қарши рингга кўтарилиб, тўртинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Шаҳобиддин Зоиров эса Даниянинг Орхус шаҳрида Мишике Шубитидзега қарши жанг ўтказди ва биринчи раунддаёқ рақибини рингга қулатди.

Орхус, Дания
Хуршид Тожибоев – Иракли Шариашвили (очколар бўйича)
Шаҳобиддин Зоиров – Мишики Шубитидзе (1-раундда нокаут)

Екатеринбург, Россия
Равшан Умурзоқов – Энтони Молойсан (ЖАР) (очколар бўйича)
Элнур Абдураимов – Исса Нампепече (Танзания) (4-раундда нокаут)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг