Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зидан: «Реал»дан кетиш ниятим йўқ»

Зидан: «Реал»дан кетиш ниятим йўқ»

Фото: Hadi Abyar

Зайниддин Зидан «Реал Мадрид»да доимга қолмоқчи. Бу ҳақда «Marca» ёзмоқда.

«Реал»да батамом қолишни истайман. Майли бошқалар менинг «Реал»даги келажагим ҳақида ўйлайверсин», — деди у.

Зидан илгари жамоа билан қўлга киритилган ютуқлар ўтмишда қолгани, энди натижаларга эришиш учун бутунлай янгича ўйин кўрсатиш кераклигини қўшимча қилди.

Айни пайтда «Реал Мадрид» раҳбарияти Зиданни истеъфога чиқариб, ўрнига Жозе Моуриньони олиб келиш ҳаракатида юргани тўғрисида хабарлар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг